Ссылки доступа

Фашистлар ўлим лагерининг 96 ёшли собиқ котибаси суддан қочиб кетди


Фашистлар ўлим лагерининг оммавий қотилликларга алоқадорликда айбланаётган 96 ёшли собиқ котибаси ўзига нисбатан Германияда ўтказилаётган суд жараёнига келмасдан, қочиб кетди.

Иккинчи жаҳон урушида Польшадаги Штуттгоф концлагери раҳбарининг котибаси бўлган Ирмгард Ф., 30 сентябрь куни эрталаб Германиянинг Итцехо шаҳридаги судга чақирилган эди. Маълум бўлишича, судланувчи ўзи яшаётган қариялар уйидан 30 сентябрь куни эрта тонгда такси билан чиқиб кетган ва судга келмаган.

Суд Ирмгард Ф., га нисбатан қидирув эълон қилди ва уни қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Ирмгард Ф., фашистлар Германияси томонидан амалга оширилган оммавий қотилликларга алоқадорликда айбланаётган илк аёлдир.

У Штуттгоф концлагерида 1943 йилдан 1945 йилнинг апрелигача камида 10 минг кишининг ўлдирилишида иштирок этганликда айбланмоқда.

Унга нисбатан жараён балоғатга етмаган шахслар бўйича судда бошланган эди. Чунки Ирмгард Ф., Штуттгоф концлагерида оммавий қатлларда иштирок этганида ҳали балоғат ёшига етмаган бола бўлган.

XS
SM
MD
LG