Ссылки доступа

АҚШ элчихонаси Хитойнинг дипломатик ваколатхоналарида янги жаримага тортилган намойишчиларни қўллаб-қувватлашини билдирди.


Kazakhstan - Police detains Khalida Akhytkhan. Nur-Sultan, 1 Oct 2021

АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси Олмаота ва Нур-Султонда саккиз ойдан буён норозилик намойишлари ўтказаётган этник қозоқларни қўллаб-қувватлаб, Шинжондаги қариндошлари билан бирлашишни талаб қилди.

Одамларнинг айтишича, уларнинг яқинлари уйдирма айбловлар билан қамоққа ташланган ёки Қозоғистонга кетишларига рухсат берилмаган. Бу баёнот АҚШ элчихонасининг Твиттер аккаунтида жойлаштирилган.

«Биз кўп маротаба айтганимиздек, АҚШ элчихонаси Шинжонда ўз яқинлари ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилаётган одамларнинг эркин ва тинч йиғилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди», дейилади дипломатик миссия твитида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нур-Султонда ҳибсга олинган 10 кишига «тинч йиғилиш қоидаларини бузганлик» учун бир миллионга яқин жарима солингани маълум бўлган эди.

Улар Хитойнинг миллий байрами — 1 октябрь куни куч билан қўлга олинди.

Ўтган ҳафта намойишчилар бир хил айбловлар ва бир хил даражадаги миқдорда жаримага тортилди. Акция иштирокчилари жарима миқдори улар учун жуда катта эканлигини ва уларни тўлаш учун маблағ йиғаётганини айтишмоқда.

Шунга қарамай, пикетчилар ўз оилалари билан бирлашишга эришмагунча, норозилик намойишларидан воз кечмаймиз, дейишмоқда.

Етти ойдан кўпроқ вақт давомида улар Олмаотадаги Хитой консуллигида ҳар куни акциялар ўтказдилар. 20 сентябрдан бери улар бу мамлакатнинг пойтахтдаги элчихонаси олдида норозилик намойишлари ўтказмоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, Хитой расмийлари ёлғон айбловлар билан қариндошларини судсиз ва терговсиз ҳибсга олишади. Баъзилар уй қамоғига олинди ёки Қозоғистонга кетиши тақиқланди.

Апрель ойида Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Шинжонда ҳибсга олинганларнинг «Хитой фуқаролари» ва «Хитой қонунларини бузганликлари» ҳақида айтган. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги «бошқа давлатнинг ички ишларига аралаша олмаслигини» маълум қилди.

Халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари Пекинни сўнгги бир неча йил ичида турли хил репрессиялар амалга оширилган Шинжондаги уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмонларни «геноцид»да айбламоқда.

XS
SM
MD
LG