Ссылки доступа

Кобулда масжид яқинидаги портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди


Забихулла Муджахид
Забихулла Муджахид

Кобулда Идгаж масжиди яқинидаги портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Толибон террорчилик ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Портлаш пайтида масжидда унинг онаси билан видолашув маросими бўлиб ўтаётган эди.

«Озодлик» радиосининг афғон хизмати Толибон ҳукумати вакилига таяниб, икки кишининг ўлими ҳақида ёзади. Яна икки киши яраланган. Tolo News мухбирига кўра, саккиз киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.

Ҳужумга алоқадор уч киши ҳибсга олинган. Ҳозирча ҳеч ким портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. ОАВ маълумотларига кўра, портлашдан кейин толиблар «Исломий давлат» террорчилик гуруҳи жангчилари билан ўқ отишган.

Толибон Жалолободда «Исломий давлат»нинг икки тарафдорини қатл қилгани ҳам маълум бўлди. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, қатл этилганлар тўрт кишининг, шу жумладан маҳаллий журналистнинг ўлдирилишида иштирок этган.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни август ойида қўлга киритди — АҚШ қўшинлари чиқиб кетиши билан. Сентябрь ойида ҳаракат вакиллари мамлакатда қатллар қайта бошланганини эълон қилишди.

Аввалроқ Толибон мамлакатда «Исломий давлат» жангарилари йўқлигини айтган, бироқ бир муддат олдин улар Нангархор вилоятида радикал гуруҳга қарши операция бошлаган.

XS
SM
MD
LG