Ссылки доступа

Pandora Papers: Назарбоевнинг норасмий рафиқаси қандай қилиб 30 млн. доллар ишлаб топди


С казахстанской стороны в расследовании OCCRP участвовало издание «Vласть». Скриншот с vlast.kz

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни тадқиқ қилиш маркази (OCCRP) Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг норасмий рафиқаси Асел Қурманбоеванинг махфий оффшор битим орқали 30 миллион доллар тўплаганини фош қилди. Тадқиқотда айтилишича, битимга икки олигарх жалб қилинган.

Молиявий ҳужжатларнинг яна бир қисми махфий оффшор битимлари ва яширин хазиналарни ошкор қилди. Пандора деб номланувчи, 12 миллионга яқин файлни ўз ичига олган ҳужжат, тадқиқотчи журналистлар халқаро консорциуми қўлига ўтди. Улар, ўз навбатида, бу ҳужжатларни OCCRP билан бўлишишди.

“Асел Қурманбоева ва «миллат етакчиси» (Назарбоевга умрбод берилган ном, уни ва унинг оила аъзоларини ҳар қандай таъқиблардан ҳимоя қилади) ҳеч қачон ўзларининг муносабатларини тасдиқламаган ёки рад этмаган», деб ёзади тадқиқот муаллифлари.

OCCRP маълумотларига кўра, Қурманбоева Қозоғистондаги иккита давлат рақс институтининг бадиий раҳбари ва бир нечта балет ва миллий рақс фирмалари ҳамда фондларига эга. «Аммо у маданият соҳасида қанча пул топса ҳам, бу Назарбоевнинг атрофидагиларнинг бойлигидан бошқа нарса эмас», дейди тадқиқотчилар.

Ошкор қилинган ҳужжатларга кўра, Қурманбоеванинг Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган махфий ширкати бўлган. Компанияда ҳеч қандай фаоллик йўқи. Шунга қарамай, у компанияни 30 миллион долларга сотишга муваффақ бўлди.

OCCRPнинг айтишича, битимга Назарбоевнинг содиқ шериклари олигархлар Владимир Ни ва Владимир Ким алоқадор. Тадқиқотчиларга кўра, Қурманбоева бу пулни 2010 йилда, Владимир Ни вафотидан икки ой ўтгач олган. Пул Нининг қизига ўтган компаниядан келиб тушган ва Владимир Ким тўловга гувоҳ бўлган.

OCCRP мухбирлари, топилган файллар билан боғлиқ ҳолда, Назарбоев, Ким, Ни оиласи ва Қурманбоевага мурожаат қилишди. Бироқ, улардан ҳеч бири жавоб бермади.

Олдинги тадқиқотларда Назарбоевнинг қариндошлари ва дўстлари оффшор ҳужжатлар тарқалиши муносабати билан тилга олинган. Улар орасида собиқ президент Дарига Назарбоеванинг тўнғич қизи ва унинг тўнғич ўғли Нурали Алиев, куёв Тимур Кулибоев, жияни Қайрат Сотиболди ва бошқалар бор.

81 ёшли Нурсултон Назарбоев 2019 йил март ойида президентликдан истеъфога чиқишини эълон қилди ва президентликка узоқ йиллик шериги Қосим-Жомарт Токаевни кўрсатди. Аммо президентликдан кетганига қарамай, у ҳокимиятдаги «Нур Отан» партияси раиси ва Хавфсизлик Кенгаши раҳбари сифатида ўз таъсирини сақлаб қолишда давом этмоқда. Айрим экспертларнинг фикрича, мамлакатда янги президент бўлганига қарамай, ҳокимият Назарбоев қўлида қолмоқда.

Тадқиқотчи журналистлар халқаро консорциуми 14 та оффшор компаниялардан 11,9 миллион файллардан иборат ҳужжатга эга бўлди. Бу компаниялар мижозлар бойлигини яшириш учун махфий компаниялар тузишда қатнашган.

Бу ҳужжатлар устида икки йил давомида 150 та нашрдан 600 дан ортиқ журналист ишлаган. Улар Пандора ҳужжатларидаги маълумотларни суд ҳужжатлари, манбалардан олинган фактлар ва бошқа маълумотлар билан тасдиқлашга ҳаракат қилишди. Пандора ҳужжатлари, Панама ҳужжатлари ошкора ҳужжатлари билан дунёни ларзага солганидан беш йил ўтиб пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG