Ссылки доступа

Туркманистон президенти Ўзбекистонга келди


Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

“Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG