Ссылки доступа

UNICEF: Ўзбекистонда интернатга берилган болалар сони дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 2 баравар кўп


Ўзбекистонда интернат муассасаларида яшаётган болалар сони (100 минг кишига 255) дунёдаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп. Бу ҳақда БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) матбуот хизмати маълумот тарқатди.

UNICEFнинг болалар ҳимояси бўйича ўтказилган тадқиқотида болаларни интернатларга жойлаштиришнинг асосий сабаблари ўлароқ қашшоқлик, оилавий муаммолар, миграция ва ажрашишлар кўрсатилган.

Маълумотларга кўра, 2018 йили Ўзбекистондаги интернатларда 26 минг 532 нафар яшаган, уларнинг кўпини ногиронлиги бўлган болалар ташкил қилган.

Болалар омбудсмани Алия Юнусовага кўра, болалар кўпинча интернатларга ногиронлиги туфайли ёки оиласи моддий қийинчиликка дуч келган пайтда топширилади.

“Бунақа ҳолатларда болалар оила даврасида яшаш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади. Болаларни оиласидан жудо қилгандан кўра муҳтож оилаларга кўмак кўрсатиб, уларни катта қилишда ёрдам берилса, яхшироқ бўлади”, деган А. Юнусова.

Ўзбекистонда ота-она васийлигисиз қолган болаларнинг энг кўпини 7 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар ташкил қилади, бироқ сўнгги пайтларда икки ёшдан кичик бўлган болалар интернатларга кўп топширилмоқда.

XS
SM
MD
LG