Ссылки доступа

Қирғизистон Помир қирғизларига гуманитар юк етказиб берди


Гуманитар ёрдам Афғонистоннинг Катта ва Кичик Помирида яшовчи этник қирғизларига етказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Помир қирғизлари қиш учун озиқ-овқат — ун, гуруч, макарон, ўсимлик ёғи, туз ва шакар билан таъминланган.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, гуманитар юк аллақачон этник қирғизларга етказилган ва тарқатилган.

Помир қирғизлари — 1575 йилдан 1930 йилгача Афғонистонга кўчиб келган ва шу ерда қолишган қирғизларнинг авлодларидир. Улар Катта ва Кичик Помир ҳудудида қийин шароитда, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари бўлмаган ҳолда яшайдилар. 2003 йилда уларнинг сони 5 мингга етган бўлса, ҳозир уларнинг сони 1,5-2 мингга яқин.

2019 йил охирига келиб, Помирнинг 11 оиласи, шу жумладан 50 киши Қирғизистонга Олой туманининг Сариқ-Мўғол қишлоғига кўчиб келди. 2017 йилда 50 киши Норин шаҳрига кўчирилди, улар ётоқхонага жойлаштирилди. Кейинроқ улардан баъзилари Афғонистонга кетишган ва қайтиб келмаган. 2021 йилнинг баҳорида президент Садир Жапаров Афғонистонда қолган этник қирғизларни кўчириш нияти борлигини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG