Муҳандисларнинг таъкидлашича, носозлик Facebook маълумотлар марказлари ўртасида тармоқ трафигини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган магистраль йўриқнома созламалари ўзгартирилгандан сўнг юз берган.
«Тармоқ трафигидаги бу узилиш маълумотлар марказларимизнинг уланишига каскадли таъсир кўрсатди, бу эса бизнинг хизматларимизни тўхтатиб қўйди», дейилади баёнотда.
Facebook вакиллари фойдаланувчилардан узр сўради.
Глобал носозлик фонида АҚШ биржаларида асосий индекслар тушиб кетди. Хусусан, NASDAQ 2 фоиздан тушган бўлса, Facebook корпорациясининг акциялари 5 фоиздан ортиқроққа пасайган.
Блоомберг маълумотларига кўра, Марк Цукерберг шу вақт мобайнида 6 миллиард доллардан зиёд соф капиталини йўқотди (яъни соатига бир миллиардга яқин).
Facebook, Instagram, шунингдек Facebook Messenger ва WhatsApp мессенжерларига ижтимоий тармоқларга кириш билан боғлиқ муаммолар 4 октябрь куни кечқурун бутун дунёдаги фойдаланувчилар, шу жумладан АҚШ, Ғарбий Европа ва Россия учун пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқлар иши сешанба куни кечқурун тиклана бошлади ва муаммолар фақат эрталабгача бутунлай бартараф этилди.
Facebookнинг ички воситалари, масалан, Workplace платформаси ҳам ишламай қолган. Хабар қилинишича,ходимларнинг кириш рухсатномаси ишламагани сабаб, кўплаб ходимлар идорасига кира олмаган.