Ссылки доступа

Туркманистон аҳолиси президентнинг навбатдаги китобини сотиб олишга мажбурланмоқда


Президент Туркменистана презентовал новую книгу, посвящённую 30-летию независимости страны на заседании Халк Маслахаты (Народного Совета). Ашхабад, 25 сентября, 2021
Президент Туркменистана презентовал новую книгу, посвящённую 30-летию независимости страны на заседании Халк Маслахаты (Народного Совета). Ашхабад, 25 сентября, 2021

Туркманистонда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов китобларини аҳоли орасида тарғиб қилиш ва тарқатиш бўйича навбатдаги кампания бошланди. Ҳокимият давлат хизматчилари ва талабалар ўртасида яқинда, мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан нашр этилган китобни тарқатмоқда.

Президентнинг «Мустақиллик — бизнинг бахтимиз» номли китоби Туркманистон давлат муассасалари ва корхоналари ходимлари ҳамда талабалар томонидан сотиб олиниши керак.

Бундан ташқари, алоҳида ҳудудлар ҳокимияти президент ижодини тарғиб қилиш мақсадида аҳолини рағбатлантириш чораларини кўрмоқда.

Озодлик мухбирларига кўра, хусусан Лебапда, маданият арбобларига давлат раҳбарининг янги ижодини мадҳ этувчи мусиқий асарлар яратиш топширилган. Ғолибларга мукофот ваъда қилинган, улар давлат мустақиллигининг навбатдаги юбилейида тақдим этилади.

Айни пайтда Лебап университетларида талабаларга президентнинг янги китобини ёддан ёд олиш тавсия этилади. Рағбатлантириш сифатида талабаларга 100 манат пул мукофоти ваъда қилинган (Туркманистон Марказий банки курси бўйича 28,5 доллар).

Давлат матбуоти хабарига кўра, китоб учта тильда — туркман, инглиз ва рус тилларида нашр этилган ва мамлакат мустақиллик йилларида эришган ютуқларига бағишланган.

Бу Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан шу йили нашр этилган иккинчи китоб. Шу йилнинг май ойида мамлакат пойтахтининг 140 йиллигига бағишланган «Ашхободнинг оқ шаҳри» китоби нашр этилди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 15 йиллик ҳукмронлиги даврида 60 дан ортиқ китоб чоп этди. Китоблар турли мавзуларга эга ва тизимли равишда нашр этилади. Анъанага кўра, китобларни нашр этиш байрам ва тадбирларга тўғри келади.

Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан нашр этилган китобларнинг мавзулари, шунингдек, отчилик, итчилик, туркман анъаналари, гиламлар, чой ва доривор ўсимликлардир.

Гурбангули Бердимуҳамедов ўз асарларини нашр этишдан гонорарни қурбонлик — садақага ўтказишини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, мамлакат расмийлари ва давлат оммавий ахборот воситалари давлат раҳбарининг китоб сотиб олиши учун аҳолидан мажбуран маблағ йиғилиши ҳақида гапирмайди.

Президент китобларидан ташқари, Туркманистонда президент Гурбангули Бердимуҳамедов портретлари мунтазам тарқатилади. Бердимуҳамедовнинг тасвирлари йилига бир неча марта давлат муассасаларида ходимлар ва талабалар ҳисобидан янгиланади.

Озиқ-овқат инқирози ва коронавирус авж олган пайтда, мамлакатнинг айрим ҳудудларида президентнинг портретлари озиқ-овқат учун «юк» сифатида амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG