Ссылки доступа

Amnesty International: Толибон Афғонистоннинг Дайкунд вилоятида 13 этник ҳазорани ўлдирди


Халқаро Амнистия ташкилоти Афғонистоннинг Дайкунди вилоятидаги толиблар 13 этник ҳазорани, жумладан 17 ёшли қизни ўлдирганини хабар қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари 5 октябрда чоп этган тергов маълумотларига кўра, қотилликлар Толиблар Кобулга кирганидан икки ҳафта ўтгач, Хидир туманининг Каҳор қишлоғида 30 августда содир бўлган. Ўлдирилганларнинг 11 нафари Афғонистон ҳукумат кучларининг собиқ ҳарбий хизматчилари, иккитаси тинч аҳоли вакиллари.

Халқаро Амнистия ташкилоти гувоҳларга таяниб, толибларга таслим бўлганидан кейин тўққиз аскар қатл этилганини хабар қилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари уларга қарши қилинган жавоб чораларини ҳарбий жиноят деб билишади. Толибон оломонга қарата ўт очиши оқибатида икки тинч фуқаро, жумладан 17 ёшли қиз ҳалок бўлди.

«Бу совуқ қонли қатллар, Толибон Афғонистонда аввалги ҳукмронлиги даврида» машҳур «бўлган даҳшатли суиистеъмолликларга йўл қўяётганининг яна бир далилидир», — дейди Халқаро Амнистия Бош котиби Агнес Калламард. «Улар рақиб деб ҳисоблаганларнинг ҳуқуқларини бузишади, ҳатто таслим бўлганларни ҳам ўлдиришади».

Ҳуқуқ ҳимоячилари толиблардан (дунёнинг бир қанча мамлакатларида террорчилик ташкилоти сифатида тақиқланган) зўравон қасос ҳаракатларини дарҳол тўхтатиб, Афғонистон собиқ ҳукумати ходимлари ва уларнинг оилалари хавфсиз яшашини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишларини талаб қиладилар.

«Янги ҳукумат бундай жиддий қонунбузарликларга тоқат қилмаслигини ва айбдорлар жавобгарликка тортилишини эълон қилиши керак», деб ёзади тергов муаллифлари.

Халқаро Амнистия ташкилотининг таъкидлашича, Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, инсон ҳуқуқлари бузилишларини текшириш қийин, чунки радикал гуруҳ кўплаб минтақаларда мобил алоқани назорат қила бошлади.

Август ойи бошида ҳуқуқ ҳимоячилари Толибон жангарилари Ғазни вилоятини эгаллаб олгандан кейин тўққиз этник ҳазорани ўлдиргани ҳақида хабар беришганди.

XS
SM
MD
LG