Ссылки доступа

Сафоев Ўзбекистон база тақдим этиш бўйича АҚШ билан музокара олиб бормаётганини билдирди


Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон ўз базаларини НАТО кучларига тақдим этиш бўйича АҚШ билан музокара олиб боришдан бош тортганини билдирган. Бу ҳақда Lenta.ru нашри “РИА Новости” маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.

Сенаторга кўра, ўзбек расмийлари бундай мулоқотни олиб боришга ҳақли эмаслар, чунки бунга “қонунчилик изн бермайди”. Айни пайтда АҚШ вакиллари бу борада Тошкентга мурожаат қилган-қилмаганига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Қўшма Штатлар Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларидан биргаликда фойдаланишга қизиқиш билдиргани ҳақида ёзган эди. Нашрга кўра, бундай имконият АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали вакили, генерал Марк Милли ва Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўртасида 22 сентябрь куни Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG