Ссылки доступа

РБК банкининг Павлодар филиали директори ўлик ҳолда топилди


Павлодар шаҳри РБК банки филиали директорининг ўлимини текширмоқда, деб хабар бермоқда маҳаллий ахборот агентликлари полицияга таяниб.

Павлодар вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 1972 йил туғилган аёлнинг жасади 5 октябрь куни эрталаб Бектуров кўчасидаги уйда жойлашган дўконнинг айвонидан топилган. Тергов маълумотларига кўра, аёл саккизинчи қаватдаги балкондан сакраган, иш «Ўз жонига қасд қилиш» моддаси бўйича тергов қилинмоқда.

РБК банки ўз шарҳида Павлодар филиали директори вафот этганини тасдиқлади. Банк фойдаланувчиларни хулоса чиқармасликка чақирди.

«Банк воқеа сабабларини аниқлаш ишларида терговга ҳар томонлама ёрдам беради. Бу иш тугагунга қадар, банк тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишдан тийилишни сўрайди», — дейилади РБК банки баёнотида.

XS
SM
MD
LG