Ссылки доступа

Ўзбекистон БМТнинг "Қуруқлик портлари"га оид битимига қўшилди


Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг "Қуруқлик портлари" тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилди. Бунга оид қарор мамлакат президенти томонидан шу йил 5 октябрида имзоланган.

Мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб Транспорт вазирлиги белгиланган.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлаши лозим.

Халқаро аҳамиятга молик “қуруқликдаги порт” деганда мамлакат ичидаги логистик маркази бўлган жой тушунилади.

XS
SM
MD
LG