Ссылки доступа

Мирзиёев Путинни 69 ёши билан табриклади ва ноябрда Москвага боришини билдирди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путинни телефон орқали туғилган куни – 69 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, Мирзиёев “Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси улкан экани”ни қайд этган.

Суҳбат давомида Ўзбюекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

“Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ва саноат кооперацияси кўлами муттасил ошиб бормоқда, жумладан, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхона ва банклари иштирокида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Спутник V вакцинасини биргаликда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди”,-дейилади расмий билдирувда.

Шунингдек, президентлар келгуси ойда Шавкат Мирзиёевнинг Москвага олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

XS
SM
MD
LG