Ссылки доступа

Меҳнат шартномасини бузган ўзбекистонлик мигрантлар Жанубий Кореядан депортация қилинди


Жанубий Кореядан депортация қилинган ўзбекистонлик мигрантлар (Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фотоси)

Муайян вақт оралиғида мавсумий ишларда ишлаш учун Жанубий Кореяга борган ўзбекистонликлар меҳнат шартномасини бузганлари важидан Жанубий Кореядан бадарға қилинган. Бу ҳақда маълумот тарқатган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореядан депортация қилинганлар сонига аниқлик киритган эмас.

Агентлик хабарномасидан англашилишича, мазкур шахслар Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда Е-8 визаси билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун турли вилоятлардан танлов орқали саралаб олинган кишилар бўлган.

Бу кишилар Жанубий Кореяга кетиш олдидан шартнома шартларини бузган фуқарога катта миқдордаги жарима қўлланиши, Корея Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши каби ҳуқуқий чоралар кўрилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган.

“Шунга қарамай, меҳнат шартномаси шартларини бузган ва иш жойидан ноқонуний чиқиб кетган фуқаролар Корея Республикасининг иммиграция ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди”, дейилган хабарномада.

XS
SM
MD
LG