Ссылки доступа

Дам олиш кунлари Ўзбекистон шимолида ҳарорат -3 даражагача пасайиши кутилмоқда


Жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати 10-12 даражага пасайиши кутиляпти.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, бу келаётган кунларда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқ.

“Ўзгидромет” қайдича, дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 10-13 даража бўлади, мамлакат шимолида эса шанба ва якшанба тунлари баъзи жойларда ҳарорат -3 даражагача совийди.

Синоптиклар 9-10 октябрь кунлари республика бўйлаб айрим ҳудудларда ёмғир, тоғли жойларда қор ёғиши, бунинг натижасида кўринувчанлик ёмонлашишидан огоҳлантирганлар.

XS
SM
MD
LG