Қўмитанинг билдиришича, Гурнага мукофот асарларида “босқинчилик асоратлари ва маданиятлар ҳамда қитъалар оралағидаги жарликдаги қочқинлар тақдирига муросасиз ва раҳмдиллик билан ёндошув” мавжудлиги учун берилган.
Абдулразоқ Гурна 1948 йилда Британия колонияси бўлган Занзибарда келиб чиқиши араб бўлган мусулмон оиласида туғилган. У узоқ йиллардан бери Британияда яшайди, Кент университети профессори.
Гурна “Қочоқлик”, “Жаннат”, “Денгиз соҳилида” каби романлари билан ном чиқарган. Унинг асарлари ўзбек ва рус тилларига ҳозирча таржима қилинмаган.
Гурна адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати бўлган тўртинчи африкаликдир.