Ссылки доступа

Афғонистонлик туркман қочқин халқаро мукофотга сазовор бўлди


Салема Рахман, первая женщина-врач среди туркменских беженцев, проживающих в Пакистане, в 2021 году получила премию Нансена по Азии.
Салема Рахман, первая женщина-врач среди туркменских беженцев, проживающих в Пакистане, в 2021 году получила премию Нансена по Азии.

Афғонистонлик этник туркман доктор Салима Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги томонидан Нансен мукофоти билан тақдирланди.

29 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги покистонлик шифокор қочқинлар мукофотини олганини эълон қилди. 29 ёшли гинеколог Салима Раҳмон Покистонда яшайди ва касалхонада ишлайди.

Ташкилот маълумотларига кўра, Раҳмон COVID-19 пандемияси пайтида касбий бурчини бажаришда фидойилик ва жасорат кўрсатгани ва қизларнинг таълимини яхшилашга интилгани учун мукофотланган.

Мукофот Салима Раҳмонга Покистондаги Швейцария элчихонасида топширилди.

Салима Раҳмоннинг айтишича, унга берилган мукофот туркман қочқинларининг болаларини ўқитишга ундашга қаратилган. Салиманинг таъкидлашича, Афғонистон ва Покистондаги туркманлар орасида, айниқса, ўқиш имконияти кам бўлган қизлар орасида таълим суст. Унинг ота-онаси болаларини ўқитиш учун кўп ҳаракат қилган. Афғонистонлик туркман аёлнинг оиласи 1991 йилда Покистонга кўчиб ўтган ва қочқинлар лагерида оғир шароитда яшаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар ишлари бўйича Олий Комиссарлигининг Қочқинлар учун Нансен мукофоти, қочқинлар ва бошқа кўчирилган ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича ўз касбий бурчидан кўпроқ нарсани бажарган шахсларга, гуруҳларга ёки ташкилотларга берилади. Мукофот 1954 йилда ташкил этилганидан буён турли мамлакатлардан 60 дан ортиқ кишига топширилган.

Бу йил Нансен мукофотига 200 номзод кўрсатилди, улардан бештаси мукофотга лойиқ дея топилди.

Нансен мукофоти — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Салима Раҳмонга берилган иккинчи мукофот.

2020 йил апрель ойида БМТ Қочқинлар агентлиги (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги идораси) афғонистонлик туркман Салима Раҳмоннинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратди ва коронавирус пандемияси пайтида камбағаллар касалхонасида беморлар билан жасоратли иш олиб боргани учун миннатдорчилик билдирди. Афғонистонлик 28 ёшли туркман аёл Салима Покистоннинг Равалпинди шаҳридаги кичик Саграда Фамилиа касалхонасида энг камбағал беморлар билан ишлайди.

Афғонистонлик туркман аёл Покистонда камбағал беморларни даволагани учун халқаро эътирофга сазовор бўлди.

XS
SM
MD
LG