Ссылки доступа

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Қирғизистонга ташриф буюрди


Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жайшанкар 10-13 октябрь кунлари Қирғизистон, Қозоғистон ва Арманистонда бўлади. Бу ҳақда ҳинд матбуоти хабар тарқатди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири 10 октябрь куни Қирғизистонга келди, у ерда ташриф доирасида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашиш режалаштирилган ва 11 октябрда у Қозоғистонга, кейин эса Арманистонда бўлади.

Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади ва қатор битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бундан олдин, 5 октябрь куни Мумбайда бўлиб ўтган «Қирғизистонда бизнес юритиш» форумида Қирғизистондан Ҳиндистонга олтин экспорт қилиш масаласи кўтарилган эди.

Охирги маълумотларга кўра, 2018 йилда Қирғизистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айланмаси 37 миллионни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG