Ссылки доступа

Польшада Европа Иттифоқи тарафдорлари намойиш ўтказди


Poland - Pro-EU rallye in Warsaw, 10Oct2021

Польшада минглаб одамлар 10 октябрь куни кечқурун Польша Конституциявий судининг қарорига норозилик сифатида намойишга чиқди. Конституциявий суд Польша конституцияси Европа Иттифоқи қонунчилигидан устивор экани тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Варшавада намоийшга чиққанлар “Биз Европада қоламиз” “Биз-Европамиз” каби шиорларни кўтариб туришди. Бу каби намойишлар Гданск, Познан, Шчецине, Краков ва бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди.

Польша Конституциявий суди қарорида Европа Иттифоқи қонунларининг айримлари мамлакат конституциясига зид келиши таъкидланган.

Норозилик намойишлари ўтказишга Европа Иттифоқи кенгашининг собиқ раиси, Польша собиқ Бош вазири, айни пайтда эса мухолифат лидери Дональд Туск чақирди.

“Биз Польшани қутқариб қолишимиз шарт. Бу ишни бизнинг ўрнимизга ҳеч ким қилиб бермайди”, -деб ёзди Туск Твиттер саҳифасида.

XS
SM
MD
LG