Ссылки доступа

Тожикистонда 8 ёшли Руфайдани ўлдириш иши бўйича суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади


11 октябрь куни Тожикистон Олий суди Рудакий туманидан бўлган 8 ёшли Руфайда Иноятованинг ўлдирилиши бўйича суд жараёнини бошлайди.

Руфайданинг отаси Валижон Иноятовнинг Озоди радиосига айтишича, суд жараёни 11 октябрь, душанба куни тушдан кейин бошланиши керак. «Бизнинг илтимосимизга қарамай, суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади», деди у.

8 ёшли Руфайда Иноятованинг шафқатсиз қотиллиги 4 июль куни Рудакий туманининг Навобод қишлоғида содир бўлган. Қариндошларнинг айтишича, Руфайда бувисининг уйидан 20-30 метр нарида жойлашган ҳожатхонага бориб, ғойиб бўлган. Эртаси куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қизнинг бўлакларга бўлинган жасадини топдилар.

Қўшниси, 30 ёшли Раҳматулло Гадоев шафқатсиз қотилликда гумон қилинмоқда. Адвокат ёки гумонланувчи Гадоевнинг қариндошлари билан боғланиб, изоҳ олиш учун уринишлар муваффақиятсиз тугади.

Руфайданинг ўлдирилиши жамоатчиликнинг катта норозилигига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу даҳшатли жиноятни қоралаб, зўрлаганларга нисбатан жазони қаттиқроқ қилишни талаб қилишди. Ва Тожикистон фуқаролик жамияти вакиллари болалар зўравонлиги глобал муаммо деб аталган, парламентнинг юқори палатаси Мажлиси Миллий раиси Рустам Имомали номига қилинган мурожаат матнини туздилар.

Июль ойида Тожикистон Адлия вазирлиги хабар берганидек, ҳукумат янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасини кўриб чиқмоқда, унга кўра жинсий зўравонлик, шу жумладан вояга этмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик кучайтирилади.

XS
SM
MD
LG