Ссылки доступа

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ўзгариши мумкин


Қирғизистон вазирлар кабинети таркибини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Озодликка ўз манбалари хабар берди.

Олинган маълумотларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимига ҳозирги иқтисодиёт ва молия вазири Оқилбек Жапаровнинг номзоди кўриб чиқилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 октябрь куни расман эълон қилиниши режалаштирилган бошқа ўзгаришлар бўлиши мумкин. Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг амалдаги раҳбари Қамчибек Ташиев ўз лавозимини сақлаб қолиш билан бир қаторда хавфсизлик масалалари бўйича бош вазир ўринбосари бўлиши мумкин.

Президент матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқламади, лекин рад этмади.

Президент Конституция шу йилнинг 5 майида Президент Садир Жапаров томонидан имзоланганидан сўнг, ҳукумат вазирлар кабинетига айлантирилди ва кабинетнинг янги таркиби ва тузилиши тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари — Улукбек Марипов, у 3 февралда бош вазир этиб тайинланган ва ҳукумат кабинетга айлантирилгандан кейин ўз лавозимини сақлаб қолган.

Илгари икки марта молия ва иқтисод вазири лавозимини эгаллаган Оқилбек Жапаров шу йилнинг июнь ойида учинчи марта Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланди. Бунгача у «Бир Бол» партиясидан Жўқорғи Кенгес депутати бўлган ва Қумтор кони фаолиятини ўрганган давлат комиссиясини бошқарган.

XS
SM
MD
LG