Ссылки доступа

Британия ОАВ: Россия агентлари AstraZeneca вакцинаси ҳақидаги маълумотларни ўғирлаган


Британия ҳукумати киберҳужумлар ва интеллектуал мулк ўғирланиши ҳақидаги ҳар қандай хабарни «ўта жиддий» қабул қилади.

Шундай қилиб, Буюк Британия Бош вазирининг вакили “The Sun" газетасининг Россия махсус хизматларининг агентлари AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш формуласини ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Британия бош вазири вакили махсус хизматларнинг ишига тааллуқли материалларга изоҳ бермаслигини таъкидлади. У Россияни айбламади.

“The Sun" таблоиди ва ундан кейин Британиянинг бошқа бир қатор оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, разведка хизматлари Британия кабинети аъзоларига ўтган йили рус агенти АстраЗенеcа вакцина маълумотларини шахсан ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган. Унинг ишлаб чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар, газетага кўра, Россиянинг Спутник V вакцинасини яратишда ишлатилган.

Иккала вакцина ҳам — инглиз ва рус — аденовирал, яъни уларнинг ҳаракат тамойили ўхшаш. Шу билан бирга, улар орасида фарқлар бор: хусусан, рус вакцинасидан фарқли ўлароқ, AstraZeneca вакцинаси шимпанзе аденовируси асосида ишлаб чиқилган. Спутник V Россияда ўтган йилнинг августида, AstraZeneca декабрь ойида Британияда рўйхатдан ўтган. Аммо бу вакциналарнинг ривожланиши 2020 йил баҳорида, пандемия бошланганидан кўп ўтмай бошланди.

Киберҳужумлар ҳақидаги хабарлар ўтган йили тарқалган эди. Ғарб разведка хизматлари маълумотларига кўра, киберҳужумлар рус хакерлари томонидан вакциналар ҳақида маълумот олиш мақсадида қилинган.

Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси Спутник V ишлаб чиқариш учун ўғирланган маълумотлар ҳақидаги хабарлар «аноним манбаларга асосланган очиқ ёлғон» эканлигини изоҳлади.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия жосуслари вакцина маълумотларини ўғирлаши мумкинми, деган саволга, “The Sun"ни илмий бўлмаган нашр деб атади.

XS
SM
MD
LG