Ссылки доступа

Коронавирусга қарши бир беморни даволашга 1 400 доллар сарфланаётгани айтилди


Ўзбекистонда коронавируснинг ўрта оғир даражасидаги беморни даволаш учун давлат бюджетидан таҳминан 1 400 доллар сарфланаётгани тўғрисида Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимовга таянган ҳолда маҳаллий матбуот хабар берди.

Дониёр Миразимовнинг билдиришича, 2-сонли касалхонага ҳар куни коронавирусга чалинган 130—140 бемор ётқизилмоқда. Уларнинг асосий қисми сурункали касаллиги бор 60 ёшдан катта беморлардир.

“Коронавирусга чалинган бемор касалликни ўрта даражада бошидан ўтказса ва шифохонада ётса, давлат уни даволашга камида 15 миллион сўм сарфлайди. Агар бемор реанимацияга тушса, харажатлар оғирлик даражасига боғлиқ — 30 миллион сўм ва ундан юқори”— деб айтган расмий.

9 октябрь куни Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси раҳбари Анвар Ҳусанов маҳаллий нашрларга касалхонага кунига ўртача 25 нафар бола ётқизилаётганини, айни пайтда 160 бола коронавирусдан даволанаётганини айтган эди. Улар асосан кенг тарқалган дельта штамми билан касалланаяпти.

XS
SM
MD
LG