Ссылки доступа

Туркия Ўзбекистонга Хитойда ишлаб чиқарилган 200 минг доза вакцина йўллайди


Туркия Ўзбекистонга коронавирусга қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” препаратини юборади.

“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, бунга оид битим ўтган ҳафта охирида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев ҳамда Туркия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Халил Элдемир томонидан имзоланган.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид битимга мувофиқ, вакциналар ва дориларнинг мазкур партияси Туркия томонидан Ўзбекистонга дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборилиши айтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Фурқат Санаев Газета.uz нашрига Туркиядан келадиган вакцинанинг Хитойда ишлаб чиқарилган Sinovac препарати бўлишини билдирган.

XS
SM
MD
LG