Ссылки доступа

Халқаро валюта жамғармаси Қирғизистонга 12,6 миллион долларлик қарзини кечиради


Қирғизистоннинг Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) олдидаги қарзи 12,6 миллион долларга камаяди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ХВЖ ижроия кенгаши кам таъминланган 24 мамлакат, шу жумладан Қирғизистон учун Табиий офатларнинг олдини олиш ва ёрдам жамғармаси қарзларини кечириш қарорини маъқуллаган.

«Бу қарзни юмшатиш соғлиқни сақлаш соҳасига маблағ ажратиш учун молиявий ресурсларни бўшатишга ва COVID-19 пандемияси таъсирини юмшатиш учун иқтисодий ёрдам беришга кўмаклашади», — дейилади Иқтисодиёт ва молия вазирлигида.

Аввалроқ Қирғизистонда, шунингдек, Хитой экспорт-импорт банки билан қарзга хизмат кўрсатишни кечиктириш ҳақидаги келишув муҳокама қилинганлиги ҳақида хабар берилганди. 51,1 миллион долларлик тўловни йиллик 2% билан 6 йилга кечиктириш таклиф қилинмоқда.

Охирги расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўрталарида Қирғизистоннинг давлат қарзи 416 миллиард сомдан (4 миллиард 921 миллион доллар) ошган, бу сумманинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарздир.

XS
SM
MD
LG