Ссылки доступа

Олий Мажлис “маънавий эскирган “прописка” сўзини” ўзбекчалаштириш тўғрисидаги қонунни муҳокама қилмоқда


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ”прописка” сўзини "маънавий эскирганлик"да айблаб, унинг ўрнига ўзбекча муқобилни қабул қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Олий Мажлис матбуот хизматининг 12 октябрда билдиришича: “Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди”.

Депутатларга кўра, “прописа” атамаси фуқаролар онгида “тўсқинлик қилувчи”, “бир жойга боғланган”, “эркинликни чекловчи” деган тушунчаларни келтириб чиқараётган эди.

Шунинг учун ҳам “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида айрим қонун ҳужжатларидаги “доимий прописка қилиш” тушунчалари “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига ҳамда “турган жойи бўйича ҳисобга олиш” тушунчалари “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига алмаштирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 21 апрелда Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий прописка қилишни соддалаштириш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. 13 май куни эса прописка тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун имзоланганди.

XS
SM
MD
LG