- Кўриниб турибдики, улар ташриф буюрувчилар ва оммавий ахборот воситаларининг тўпланишига тўсқинлик қилмоқчи бўлган. Қолаверса, уларга юқоридан Бош прокуратура комиссияси келади», — деди Кенжабек Абишев колония маъмуриятининг ҳаракатларини баҳолаб,“ Озодлик»га берган интервьюсида.
Маҳаллий фаоллар у билан Заречний қишлоғидаги ЛА-155/14 колонияси олдида учрашишни режалаштиришган, аммо маълум бўлишича, фаол аллақачон уйига олиб кетилган.
27 сентябрь куни Капшагай шаҳар суди Кенжабек Абишевнинг шартли озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантирди. Фаол 2018 йил декабрь ойида «терроризмни тарғиб қилгани» учун етти йилга ҳукм қилинган эди.
Абишев апелляция берди, лекин 2019 йилда суд ҳукмни ўз кучида қолдирди. 2020 йил 13 мартда эса Капшагай шаҳар суди ҳукмни ўзгартирди.
Қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Кенжабек Абишевни сиёсий маҳбус деб тан олди. Қозоғистон расмийларининг айтишича, мамлакатда сиёсий маҳбуслар йўқ.