Ссылки доступа

Камала Ҳаррис Америка туб халқларига муносабатда “шармандали ўтмиш”ни ёдда тутишга чақирди


Singapore -- U.S. Vice President Kamala Harris delivers a speech at Gardens by the Bay in Singapore before departing for Vietnam on the second leg of her Asia trip, August, 24, 2021. REUTERS/Evelyn Hockstein/Pool

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис бир замонлар Америка соҳилларига келиб тушган европалик кашшофлар “зўравонлик, ерларни тортиб олиш ва турли касалликлар тарқатиш билан қабила бўлиб яшовчи туб халқлар бошига кўп офатлар келтирган”ини айтди.

“Биз бу шармандали ўтмишимиздан юз бурмаслигимиз керак. Аксинча, уни кўпроқ очишимиз ва ўтмишнинг бугунги кунда маҳаллий жамоаларга таъсирини бартараф этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз лозим”, деган у АҚШда туб халқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи энг йирик ташкилот бўлмиш Америка ҳиндулари миллий конгрессига мурожаат қиларкан.

Ҳаррисга кўра, Байден маъмурияти қабилаларга тегишли ерларда касб-ҳунарга ўқитишни федерал бюджетдан молиялаш бўйича қабилавий миллатлар билан тузилган англашув меморандумини қайта кўриб чиқади. Ҳужжат 2018 йилда 12 федерал агентлик ўртасидаги музокаралар чоғида ҳам қайта кўриб чиқилган, аммо бу жараёнда қабилалар вакиллари иштирок этмаган, дея хабар қилди “Америка овози”.

Ҳарриснинг бу нутқидан бир кун олдин мамлакатда Христофор Колумбнинг Америкага етиб келиши шарафига ўтказиладиган Колумб куни ва яқинда таъсис этилган Туб халқлар куни нишонланган.

1934 йилдан бери “ҳар октябрда Қўшма Штатлар биринчи бўлиб Америка соҳилларига келиб тушган европалик кашшофларнинг саёҳатини нишонлайди”, деган Ҳаррис. “Аммо бу тўлиқ тарих эмас, ҳеч қачон муфассал бўлмаган ҳам”, дея қўшимча қилган у.

XS
SM
MD
LG