Ссылки доступа

Қирғизистонда ўзини ўзи кўрсатган 387 номзод парламентга сайланмоқчи


13 октябрь куни соат 18:00 да Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси бир мандатли сайлов округлари бўйича Жўрқорғи Кенгес депутатлари сайловида иштирок этишни истаганлардан хабарномаларни олишни якунлади.

МСК матбуот хизматининг хабар беришича, 387 киши ўз номзодлари сифатида парламентга сайланиш нияти тўғрисида ариза топширган.

Улар орасида Жўқорғи Кенгеснинг собиқ ва ҳозирги депутатлари, собиқ амалдорлар ва жамоат арбоблари бор.

Жўқорғи Кенгес депутатлари сайлови 28 ноябрга белгиланган ва аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилади. Жўқорғи Кенгеснинг янги чақируви 90 депутатдан иборат бўлади, улардан 54 таси пропорционал тизим бўйича (сиёсий партиялардан номзодлар орасида), 36 таси эса мажоритар тизим бўйича (бир мандатли сайлов округларида) сайланади.

XS
SM
MD
LG