Ссылки доступа

Қирғизистоннинг Сузоқ туманида камида юз киши овқатдан заҳарланди


Jalal-Abad / Suzak Hospital / 13-Oct 2021
Jalal-Abad / Suzak Hospital / 13-Oct 2021

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида овқатдан заҳарланган 106 киши касалхоналарга мурожаат қилди. Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизмати - Азаттиқ радиоси расмийларга таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, заҳарланган фуқаролар Бекобод қишлоғидаги касалхонага 11 октябрдан бошлаб олиб келина бошланган. Айни пайтда касалхонада 16 киши даволанмоқда. Улардан 4 нафари ёш бола, 2 нафари хомиладор аёл.

Беморлар от гўштидан заҳарлангани таҳмин қилинмоқда. Билдирилишича, 10 октябрда Бекобод қишлоғида тўй бўлган. Тўйга келганлар учун от сўйилган. Ҳозирча заҳарланиш сабабларини лаборатория йўли билан аниқлаш имкони бўлмади.

Жалолобод вилоятининг Ахси туманида ҳам жорий йилда ароқдан заҳарланган бир неча киши вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG