Ссылки доступа

Қозоғистонда HOLA News ахборот сайти блокдан чиқарилди


Қозоғистон HOLA News ахборот сайтига киришни қайта очди, унинг ходимлари сайт ўтган ҳафта блокировка қилинганини эълон қилишган эди.

«Ўн кундан кейин HOLA News блокдан чиқарилади. Расмий равишда, HOLA Newsни блокировка қилиш учун ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат. Сайт яна ишга тушди»,- дейилади Instagramдаги таҳририят саҳифасида.

Таҳририятга кўра, сайт “Казактелеком”, “KCell”, “Билайн” ва “Теле2» каби аксарият йирик провайдерлар орқали мавжуд эмас эди.

«Чет элдаги фойдаланувчиларимизга ҳам сайтга кириш тақиқланган, чунки сайт сервери, Қозоғистон қонунларига кўра, Қозоғистонда жойлашган», — дейилади HOLA News таҳририяти баёнотида.

Сайтнинг дастурий таъминот маъмурлари сабабларни аниқлашга ҳаракат қилишди. Сайтнинг хостинг-провайдери — «PC.kz» интернет -компанияси таҳририятнинг сўровига жавобан, хизматларни тўхтатмаганлигини ва «тармоққа уланишни таъминлайдиган провайдерлар тарафидан алоқа узилганини» айтди. “ Таҳририят хабар беришича, улар алоқа провайдерларидан изоҳ сўраган, аммо жавоб олмаган.

Таҳририят ўз баёнотида, шунингдек, «ҳар доим қонунга амал қилганини» ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маълумотларга эътибор қаратишга ҳаракат қилганини, лекин охирги ҳафталарда сайт «бир неча бор турли хил ҳужумларга дуч келганини» ва шу вақт ичида уларни акс эттиришга муваффақ бўлди ва сайт ўз ишини давом эттирди.

XS
SM
MD
LG