Ссылки доступа

ЖССТ COVID-19 пандемияси туфайли сил касаллигидан ўлим ҳолатлари рекорд даражада ошганини қайд этди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида айтилишича, 2020 йилда сил касаллигидан 2019 йилга қараганда кўпроқ одам ўлган ва силга қарши хизматларга умумий харажатлар камайган.

«COVID-19 пандемияси сил касаллигига қарши курашда кўп йиллик глобал тараққиётни ўзгартирди ва касалликдан ўлим ўн йилдан ошиқ вақт ичида биринчи марта ошди», дейилади хабарда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилчиларининг фикрича, асосий муаммо силга қарши тадбирларга йўналтирилган ресурсларнинг камайишидир. Кўпгина мамлакатларда инсоний, молиявий ва бошқа ресурслар силга қарши курашдан COVID-19 таъсирига қайта тақсимланган, бу асосий хизматларнинг мавжудлигини чеклайди.

«Тадқиқотлар пандемия туфайли асосий тиббий хизматларнинг узилиши силга қарши курашда кўп йиллик тараққиётга путур етказиши мумкинлигидан қўрқишимизни тасдиқлайди», деди ЖССТ бош директори Тедрос Гебреесус.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2020 йилда 1,5 миллионга яқин одам сил касаллигидан вафот этган.

ЖССТ моделлаштириш прогнозлари шуни кўрсатадики, 2021 ва 2022 йилларда инфекцияланган ва ўлимлар сони анча кўп бўлиши мумкин.

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирда 4,1 миллионга яқин одам сил касаллиги билан оғрияпти, аммо улар аниқланмаган ёки расман хабар қилинмаган. Бу йил учун бу кўрсаткич 2,9 миллиондан ошди.

ЖССТ ҳисоботида мамлакатлар сил касаллигининг асосий хизматларидан фойдаланишни тиклаш учун шошилинч чоралар кўришга чақирилган.

XS
SM
MD
LG