Ссылки доступа

Қозоғистон делегацияси Кобулга «савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш» учун борди


17 октябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон пойтахти Кобулга келганини маълум қилди. Гуруҳга Қозоғистон Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Казихон бошчилик қилади.

«Ташриф доирасида Қозоғистоннинг Афғонистон аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиши, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш масалалари кўтарилади», дейилади хабарда.

Кутилишича, Қозоғистон БМТ агентликлари билан биргаликда «Афғонистон халқига гуманитар ёрдамни янада кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилиш» ниятида.

26 сентябрь куни Қозоғистоннинг Афғонистондаги элчиси Олимхон Ессенгелдиев Толибон тайинлаган Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттакий билан учрашди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу Қозоғистон вакилининг террористик ташкилотлар рўйхатига кирувчи Толибон ҳаракати (Қозоғистонда тақиқланган) раҳбарияти аъзоси билан биринчи юқори даражали алоқаси эканлигини қайд этишди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида радикал гуруҳ номи тилга олинмаган ва Муттакий «Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи» рўйхатига киритилган.

Халқаро ҳамжамият толибларни Афғонистонда ҳокимиятга қайтганидан кейин Афғонистон ҳукмдори деб тан олиш борасида тобора кучайиб бораётган дилемма олдида. Аммо, дейди экспертлар, иқтисодий манфаатлар учун Марказий Осиё давлатлари Толибон билан ҳамкорлик қилмоқда.

9 сентябрда Қозоғистон президенти Қозоғистон «Афғонистон билан ишбилармонлик алоқаларига» тайёр эканлигини айтди. 17 сентябрь куни Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитида Токаев «Афғонистоннинг янги ҳокимияти билан норасмий мулоқот» бошлаш тарафдори эди.

XS
SM
MD
LG