Ссылки доступа

Қирғизистоннинг Талас вилоятида таксилар ва оғир юк машиналари ҳайдовчилари норозилик билдиришди


Талас вилоятида 18 октябрь куни 30 дан ортиқ таксилар ва оғир юк машиналари ҳайдовчилари вилоят ҳокимлиги биносига йўл олишди.

Улар Талас — Тараз — Суусамир автомагистралига борадиган чорва моллари эгаларига қарши нурли ленталардан фойдаланишга мажбурлаш чораларини кўришни талаб қилмоқдалар, шунингдек, тунда йўлда ёритишни ўчирмасликни сўрашмоқда.

Вилоят раҳбари Бақитбек Нарбеков ҳайдовчилар билан учрашди, у ҳайвонлар эгалари билан тушунтириш ишларини олиб боришга ва уларга нурли ленталардан фойдаланиш бўйича кўрсатма беришга ваъда берди.

15 октябрь куни Суусамир-Талас автомагистралида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида 8 киши ҳалок бўлди, уларнинг энг кичиги 12 ёшда, энг каттаси 60 ёшда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январидан августигача Қирғизистонда 4637 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўп. Шу билан бирга, 497 киши ушбу бахтсиз ҳодисалар қурбонига айланди, 7000 га яқин фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олди. Бу даврда 500 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилди, 8 минг маст ҳолатда ҳайдовчи ушланди. Аммо улардан қанчаси жазолангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG