Ссылки доступа

Ашхободда ун етишмаслиги оқибатида ўнлаб хусусий новвойхоналар ёпилди


Портрет президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова среди хлебобулочных изделий на выставке в Ашхабаде (архивное фото)
Портрет президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова среди хлебобулочных изделий на выставке в Ашхабаде (архивное фото)

Туркманистонда ун ва нон танқислиги туфайли Ашхободдаги ўнлаб хусусий новвойхоналар ўз ишларини тўхтатишга мажбур бўлишди. Натижада юзлаб хусусий сектор ишчилари ишсиз қолди.

Бир ҳафта олдин Ашхободдаги 30 дан ортиқ хусусий новвойхоналар нон ва нон маҳсулотлари пиширишни тўхтатган.

Улар орасида Ага Бердиев кўчасида жойлашган учта новвойхона, Северная кўчасида иккита, шунингдек Махтумқули кўчасида жойлашган бир нечта новвойхоналар бор.

«Баъзи корхоналарда ўртача 10 аёл ишлаган. Новвойхоналарнинг ёпилиши натижасида юзлаб одамлар ишсиз ва маошсиз қолди», — деди ёпилган корхоналардан бирининг ходими 18 октябрь куни берган интервьюсида.

Хусусий новвойхоналарда ишлаётган бир нечта ишчиларнинг айтишича, тўхтатилишининг сабаби давлат дўконларида маҳаллий ишлаб чиқарилган уннинг етишмаслиги ва импорт қилинган ун жуда қимматлигир.

Озиқ-овқат инқирози ва айниқса нон танқислиги шароитида, давлат дўконлари ходимлари томонидан аҳолига мўлжалланган субсидияланган унни ноқонуний сотаётгани ҳақида мунтазам хабар беришади.

Шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистон расмийлари субсидияланган уннинг ноқонуний сотилишига қарши кураш доирасида нонни бозорда сотадиган аёлларга рейд ўтказа бошладилар. Болқон вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари аёлларни унни қаердан ва кимдан сотиб олгани ҳақида сўроқ қилишди.

Шундан сўнг, дон дўконларида субсидияланган ун ўғирланиши билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилди, натижада давлат дўконларининг бир неча масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Кузатувчилар вазиятнинг оғирлашишини Туркманистонда ишлаб чиқарилган буғдой ҳосилдорлиги паст бўлган ун ва нон танқислиги билан изоҳламоқда.

Туркман ҳукумати иқтисодий қийинчиликлар мавжудлигини, шунингдек, озиқ-овқат инқирози, жумладан, ун ва нон танқислигини тан олмайди. Ҳукумат йиғилишларида мамлакатда буғдойнинг йиллик йиғими 1 миллион 400 минг тоннани ташкил этиши ҳақида навбатчи баёнотлар берилади.

XS
SM
MD
LG