Ссылки доступа

Тожикистон Олий суди 8 ёшли Руфайдани шафқатсизларча ўлдириш иши бўйича ҳукмни эълон қилади


Тожикистон Олий суди Рудакий туманида яшовчи, 8 ёшли Руфайда Иноятовани ўлдиришда айбланаётган шахснинг жиноят ишини кўриб чиқишни якунлади.

Бугун, шафқатсизларча ўлдирилган қизнинг қўшниси, 30 ёшли Раҳматулло Гадоевга нисбатан ҳукм эълон қилиниши кутилмоқда. Суд ёпиқ эшиклар ортида ўтди ва ҳеч бир томон суд жараёни тафсилотлари билан бўлишишни истамади.

Исми сир қолишини истаган суд иштирокчиси берган интервьюсида, 18 октябрь, душанба куни суд айбланувчи ва унинг адвокатининг охирги сўзларини эшитиб, маслаҳатлашув хонасига чиқиб кетди. Судья, ҳукми бугун, 19 октябрь куни эълон қилинишини маълум қилди.

8 ёшли Руфайда Иноятованинг шафқатсиз қотиллиги 4 июль куни Рудакий туманининг Навобод қишлоғида содир бўлган. Қариндошларнинг айтишича, Руфайда бувисининг уйидан 20-30 метр нарида жойлашган ҳожатхонага бориб, ғойиб бўлган. Эртаси куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қизнинг бўлакларга бўлинган жасадини топдилар.

30 ёшли Раҳматулло Гадоев шафқатсиз қотилликда айбланмоқда. Гадоевнинг адвокати ёки гумонланувчининг қариндошлари билан боғланиб, изоҳ олишга уринишлар муваффақиятсиз тугади.

Руфайданинг ўлдирилиши жамоатчиликнинг катта норозилигига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу даҳшатли жиноятни қоралаб, бу каби жиноятларнинг жазосини қаттиқроқ қилишни талаб қилишди. Тожикистон фуқаролик жамияти вакиллари болалар зўравонлиги глобал муаммо деб аталган, парламентнинг юқори палатаси Мажлиси Миллий раиси Рустам Имомали номига қилинган мурожаат матнини туздилар.

XS
SM
MD
LG