Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти Администрациясининг авф этиш комиссияси масъул котиби пора билан ушланди


Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси, Президент маъмуриятининг авф этиш комиссияси масъул котиби А.Т.Б.нинг пора олаётган пайтда қўлга олинганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, «афв этилиши ва қамоқхоналардан муддатидан олдин озод этилиши керак бўлган шахслар рўйхатини тузиш ва тасдиқлашда яхши ўрнатилган коррупция схемаси тузилган».

Махфий хизматнинг маълум қилишича, комиссия ижрочи котиби ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, маҳкумни афв этиладиган шахслар рўйхатига киритиш учун фуқародан 170 минг сом (2 минг доллар) ундирган.

18 октябрь куни пора олаётган пайтда у жиноят содир этиб ушланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) тергов изоляторига жойлаштирилган.

Президент расмий сайтидаги ахборотга кўра, афв этиш бўйича комиссиянинг масъул котиби лавозимида Таалайбек Апенов ишлаб келган.

XS
SM
MD
LG