Ссылки доступа

Тожикистонлик ҳуқуқ фаоли Иззат Омон 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди (видео)


Иззат Амон
Иззат Амон

Шу йилнинг баҳорида Россиядан депортация қилинган ва дарҳол Тожикистонда ҳибсга олинган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Иззат Омон 19 октябрда 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Унинг адвокати Саидбурҳон Шарипов интервьюсида Душанбе шаҳар судининг ҳукми «ноқонуний» эканини айтди.

Аввалроқ, Тожикистон Бош прокуратураси вакили, давлат айбловининг тарафи сифатида, меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларининг таниқли ҳимоячиси Иззат Омонга 9 йиллик қамоқ жазоси берилишини талаб қилганди.

Иззат Омон йирик фирибгарликда айбланмоқда. Бироқ, ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокатлари амнистия тўғрисидаги қонунга «Фирибгарлик» моддаси киритилганлиги сабабли, у амнистия остида қолишига ишонишган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг қариндошлари ишда кўрсатилган сумманинг ҳаммасини тўлашганини ва озод бўлишини кутганликларини айтишди.

«Биз бу қарорга ҳайрон бўлдик, нега унга амнистия қўлланилмади. Ва шунинг учун биз албатта апелляция берамиз. Бу ҳукм ноқонуний ва ҳеч қандай қонун ёки бошқа қонун ҳужжатларига мос келмайди. Биз шикоят қиламиз», — деди адвокат Саидбурҳон Шарипов.

Иззат Омоннинг қариндошлари ҳам ҳукмни адолатсиз деб билишади. Уларнинг сўзларига кўра, на судья, на прокурор яқинда қабул қилинган «Амнистия тўғрисида» қонунни судланувчига қўллаган.

«Нега отамга амнистия қўлланилмаганлиги ҳақидаги саволимиз жавобсиз қолди. Биз моддий зарарни тўлиқ қопладик, Жиноят кодексининг бошқа моддалари бўйича айбловлар йўқ эди. Хўш, нега судья амнистия тўғрисидаги қонунни қўлламади? Бизни бу адолатсизлик ниҳоятда ҳайрон қолдирди», — деди Иззат Омоннинг ўғли Маҳмаюсуф Ҳолов 19 октябрь куни» Озоди «радиосига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Иззат Омон охирги нутқида тожик меҳнат муҳожирларига ёрдами ҳақида гапирган ва суд залида қўйиб юборишни сўраган. «Ҳукм чиқарилишидан олдин дадамнинг кайфияти яхши эди. Аммо ҳукм эълон қилингач, у шунчалик ҳайратда қолдики, индамай қолди», — дейди ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли.

Москвадаги тожиклар маркази раҳбари Иззат Омон 25 март куни Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди ва Россиядан депортация қилинди. Тожикистон расмийлари уни бир кундан кейин Душанбеда ҳибсга олингани ҳақида эълон қилишди.

Расмийларга кўра, у фирибгарликда айбланиб, бир нечта шахсларнинг даъволари асосида ҳибсга олинган. Унинг қариндошлари айбловларнинг асоссизлигини таъкидлашди.

Иззат Омон тарафдорлари унинг ҳибсга олиниши ва унга қўйилган айбловлар аслида сиёсий сабабларга эга ва унинг Тожикистон ҳукуматини танқид қилишига алоқадор деб ҳисоблайдилар. У Россиядаги муҳожирларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан ташқари, ижтимоий тармоқларда фаоллик кўрсатган ва Тожикистон ҳукуматининг баъзи ташаббусларини танқид қилган.

XS
SM
MD
LG