Ссылки доступа

Президент сайлови арафасида Озодлик журналистларини қўрқитиш уринишлари кучайди


24 октябрга белгиланган Ўзбекистон президенти сайлови арафасида мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги мухолифат ва ҳуқуқ фаоллари¸ шунингдек мустақил журналист ва блогерлар ўзларига нисбатан босимлар кучайганини айтмоқда.

16 октябрь куни Озодликнинг Телеграм-каналида мувофиқлаштирилган ҳужум қайд этилди. Ярим соат ичида Озодлик журналистларига ўлим билан таҳдид қилувчи ўнлаб хат муаллифларининг деярли барчаси ëпиқ аккаунтдан фойдаланди. Озодликнинг Телеграм бўйича мутахассислари ўлим билан таҳдид қилувчи хат ëзганлардан иккитасининг Ўзбекистон ҳукумати¸ хусусан¸ қуролли кучлари пропагандаси билан шуғулланиб келаëтган юзер эканини аниқлади.

Озод Европа/Озодлик радиоси медиакорпорацияси президенти Жейми Флай¸ Озодликка уюштирилаëтган бу каби таҳдидларни “жирканч” деб атади ва Тошкент ҳукуматини мустақил матбуотни қўрқитиш тактикасини дарҳол тўхтатишга чақирди.

Ўз бошқарувидаги Ўзбекистонни “Янги Ўзбекистон” сифатида тақдим этишга уриниб келаëтган Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан бери журналист ва блогерларни дадил бўлиш¸ мамлакатдаги реал вазиятни “қўрқмасдан” ëритишга чақириб келади.

Озодлик радиоси сайти Ўзбекистонда 2019 йилдан бери блокланган.

XS
SM
MD
LG