Ссылки доступа

Трамп TRUTH («Ҳақиқат») ижтимоий тармоғини ишга туширади


Январь ойида кўпчилик ижтимоий тармоқларда, жумладан, Facebook ва Twitterда аккаунтлари блокланган АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ўзининг шахсий ижтимоий тармоғини яратиш ниятини эълон қилди.

Тармоқ таклиф этилган иштирокчилар учун тест режимида ноябрь ойида ишга туширилади, бошқа фойдаланувчилар учун эса кейинги йилнинг бошида старт берилиши режалаштирилган.

Трамп номидан юборилган хабарда айтилганидек, ижтимоий тармоқни яратишдан мақсад - илгари собиқ президентнинг аккаунтларини блоклаган йирик технологик компаниялар билан тўқнашишдир. «Биз Толибон Твиттерда ва сизнинг севимли президентингиз овози ўчирилган дунёда яшаяпмиз. Буни қабул қилиш мумкин эмас», дейди Трамп.

Трампнинг аккаунтлари унинг президентлигининг охирги кунларида, унинг тарафдорлари сайлов натижалари расман эълон қилинган пайтда Капитолийга ҳужум қилганидан кейин блокланган. Ижтимоий тармоқлар раҳбарлари Трампнинг аккаунтлари ёрдамида зўравонликнинг янги авж олишига ҳисса қўшиши мумкинлигига ишонишган.

«Америка Овози» пайшанба куни ёзганидек, республикачи фаолларнинг кўпчилиги ҳали ҳам Трампни 2024 йилги сайловда президентликка номзод сифатида кутиб олишларини билдиришмоқда. Конституцияга кўра, у бундай ҳуқуққа эга, чунки у фақат бир муддат президент бўлган. Республикачилар партиясининг асосий қисмини ташкил этадиган кўплаб америкаликлар Қўшма Штатларнинг 45 президенти билан митингларда ғайрат билан қатнашишни давом эттирмоқдалар. Улар демократларнинг, шу йилнинг 6 январида тарафдорларининг Капитолийга бостириб киришига шахсан жавобгар бўлган, деган даъволарини рад этишади ва ҳозирча Жо Байден сайловларда қонуний ғалаба қозонганига ишонишмайди. Трампнинг ўзи унинг сайловда иштирок этиш эҳтимолини рад этмади ва тасдиқламади.

XS
SM
MD
LG