Ссылки доступа

Мажлис журналистлар ва блогерларга суд ишлари ҳақида ёзишни тақиқлашни таклиф қилди


Қозоғистон парламенти мажлиси суд тизими ва судьялар мақоми тўғрисидаги конституциявий қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган лойиҳани кўриб чиқмоқда.

Ўзгартиришлардан бирида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда суд жараёнларини ёритишни тақиқлашни белгилаш таклиф қилинмоқда, деб хабар берди Informburo.kz сайти.

20 октябрь куни ишчи гуруҳининг муҳокамасида иштирок этган адвокат Гулнора Сулаймонова ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида норма қуйидаги таҳрирда муҳокама қилинганини ёзди: суд жараёнида ва қонуний кучга кирмаган». Сулаймонованинг айтишича, йиғилишнинг бир қатор иштирокчилари бу қоидани танқид қилишган.

Информбюронинг ёзишича, ишчи гуруҳда муҳокама қилинганидан сўнг, бу ўзгартириш бекор қилинган, бироқ унинг ташаббускори, депутат Нурлибек Ўжаев ишчи гуруҳининг келгуси йиғилишларида таклифни бошқа сўзлар билан қайта киритишини айтган. Унинг фикрича, бундай қоида жамоатчиликда салбий фикрнинг шаклланишига ва судга босим ўтказилишига тўсқинлик қилади.

Бу қўшимчанинг жамоатчилик муҳокамаси йўқ эди. Журналистлар ва блогерлар муҳокамага таклиф қилинмаган.

Баъзи маҳаллий экспертлар бундай тақиқнинг қабул қилиниши терговчилар ва прокурорлар томонидан мумкин бўлган қонунбузарликларни яширишга ёрдам бериши мумкинлигидан хавотир билдиришди.

XS
SM
MD
LG