Ссылки доступа

Туркманбошида, Бердимуҳамедовнинг ўғли келишидан олдин, бемақсад юрган фуқаролар ушланиб, ит-мушуклар отилмоқда


Туркманбошида, Туркманистон Президентининг ўғли, Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов келишидан олдин, «бемақсад» фуқаролар қўлга олиниб, улар билан «тарбиявий» ишлар олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, деярли ҳамма «бемақсадлар» сафига киритилган, айниқса, соат 22:00 дан кейин кўчада топилганлар. «Кечки соат 22дан кейин кўчада бўлганлар тафовутсиз ушлаб турилади. Аёллар фоҳишалик гумони билан, эркаклар ўғрилик ёки бошқа қонунбузарликларда сўроқ қилинади. Агар қўлга олинганларнинг устидан спиртли ичимликлар ёки тамаки маҳсулотларини истеъмол қилгани аниқланса, улар 5 кунга ҳибсга олинади.

Бердимуҳамедовнинг ташрифи санаси аниқланмаган, аммо маҳаллий ҳокимият шаҳарни ободонлаштириш, шунингдек, ҳайвонларни отиш ва қўлга олиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бир мушукни отгани учун коммунал хизмат ходимларига 5 манатдан (1,4 доллар), итни отганига 50 манатдан (14,3 доллар) ваъда қилинган.

«Баъзи коммунал хизматлар, ваъда қилинган пулни олиш учун, Туркманбошидан 20 километр узоқликдаги қишлоқларга, ҳайвонлар ёки уларнинг жасадлари учун боришади. Кеча Берди исмли коммунал хизматчиси 5 ит ва 12 мушукнинг жасадларини олиб келиб, ўз бошқарувига топширди.

Август ойида президент фармони билан Сердар Бердимуҳамедов Болқон вилояти, жумладан Туркманбоши учун масъул этиб тайинланди. Бу шаҳар Каспий денгизининг шарқий қирғоғида жойлашган, унинг ҳудудида йирик халқаро денгиз порти ва Аваза сайёҳлик зонаси жойлашган. Сентябрь ойи бошида Гурбангули Бердимуҳамедов ва Марказий Осиё давлатларининг бошқа президентлари иштирокида саммит ўтказилгани сабабли курорт маҳаллий сайёҳлар учун ёпиқ эди.

XS
SM
MD
LG