Ссылки доступа

Путин “Толибон”ни террор ташкилотлари рўйхатидан ўчиртиришга уринилаётганини билдирди


Россия “Толибон” ҳаракатини тақиқланган террор ташкилотлари рўйхатидан ўчиртиришга уринмоқда.

Бу ҳақда президент Владимир Путин 21 октябрь куни “Валдай” клубининг ялпи сессиясида қилган чиқишида билдирди. Айни пайтда Россия президенти бу ишни аввало БМТ Хавфсизлик кенгаши қилиши лозимлигини урғулади.

Дунёдаги кўплаб мамлакатда террор ташкилоти ўлароқ эътироф этилган “Толибон” радикал ҳаракати август ойи ўрталарида Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрини жангсиз эгаллаб олганди. Ўшанда президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этган ва бу ишни “йирик гуманитар инқироз келтириб чиқармаслик” истагида қилганини билдирган. Бунинг ортидан Афғонистон қарийб тўлалигича толиблар назорати остига ўтган.

Ғарб мамлакатлари Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятини тан олмаяпти. Уни расман тан олмаган Россия расмийлари эса толиблар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб турибдилар. Ана шундай учрашувлардан бири куни кеча Москвада ўтказилган – “Толибон” делегациясини Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қабул қилган. У толибларнинг халқаро майдондаги мақоми қандай бўлишидан қатъи назар, “Афғонистоннинг янги расмийлари” билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини қайд этган.

XS
SM
MD
LG