Ссылки доступа

Қирғизистон Туркия ва Россиядан дронлар сотиб олади


Қирғизистон Туркиядан Байрактар учувчисиз дрон қурилмаларини, Россиядан эса Орлан-10E комплексларини сотиб олади. Бу ҳақда 21 октябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғи Қамчибек Ташиев маълум қилди.

«Биз бу ускунани давлат бюджети ҳисобидан сотиб оламиз. Тез орада “Байрактар” Туркиядан етказиб берилади, бундай қуроллар фақат дунёнинг 5 мамлакатида бор ва биз улардан бирига айланамиз. Бизнинг учувчисиз бошқарувчи мутахассисларимиз ҳам ўша ерда ўқитилади. Биз Россиядан Орлан-10E дронларини сотиб оламиз, бунга ҳам давлат бюджетидан маблағ ажратилган», — деди Ташиев.

Шу билан бирга, у қанча дрон сотиб олинганини ва уларни сотиб олиш учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилгани ҳақида маълумот бермади.

Шу йилнинг июнь ойида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Анқарага ташрифидан сўнг, Туркия Қирғизистонга ҳарбий ва техник ёрдам кўрсатиши ҳақида хабар берилганди.

XS
SM
MD
LG