Ссылки доступа

Давлат хизматлари агентлиги ФҲДЁ архив маълумотларида хатоликлар борлигини тан олди


Ижтимоий тармоқларда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ФҲДЁ архив маълумотларида пайдо бўлган ноаниқликлар юзасидан эътирозлар кучайди.

“Потребитель.уз” Телеграм-канали маълумотига кўра, кўплаб фойдаланувчилар архив маълумотлари бўйича фарзандлари сони кўпайиб ёки камайиб қолгани, вафот этиб кетган ота-оналари ёки турмуш ўртоқлари тирилиб қолганига гувоҳ бўлганлар. Хусусан, бир аёлнинг икки эри борлиги, Александр исмли эркакнинг эса эрга тегиб, ҳатто ундан икки қиз орттиргани қайд этилган.

Бу эътирозлар ортидан Давлат хизматлари агентлиги масалага ойдинлик киритишга уринган.

Агентлик қайдича, ягона электрон архив базасида 60 миллионга яқин ФҲДЁ архив маълумотлари рақамли кўринишда акс этган, ҳозирда мутахассислар томонидан ушбу тизим такомиллаштирилиб, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) мавжуд маълумотларга бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ушбу жараён ҳали тўлиқ якунига етказилмаганлиги ҳамда синов жараёнида эканлиги сабабли, тизимда ноаниқликлар учрамоқда. Мутахассислар эса, ўз навбатида, уларни бартараф этиш учун тинимсиз ҳаракатда”, дейилган хабарномада тизимда хатолик аниқланган тақдирда фуқароларга агентликка мурожаат қилиш тавсия этилган.

XS
SM
MD
LG