Ссылки доступа

Туркия президенти 10 давлат элчиларини чиқариб юбориш қарорини бекор қилди


Президент Турции Реджеп Эрдоган

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Ғарбнинг ўнта давлати элчиларини мамлакатдан чиқариб юбориш ниятидан воз кечди. Бу ҳақда Туркия етакчиси Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Ўша куни Канада, Франция, Финляндия, Дания, Германия, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Швеция ва АҚШ элчихоналари Твиттерда Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ баёнот тарқатишди. Улар Туркиянинг ички ишларига аралашиш ниятида эмас эди.

23 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ташқи ишлар вазирлигига давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинган турк инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва хайриячи Усмон Кавалани озод қилишга чақирганидан сўнг Ғарбнинг ўнта давлати элчиларини чиқариб юборишни буюрди.

Туркия НАТО аъзоси ва Европа Иттифоқига аъзо бўлишга номзод. Шунга қарамай, Эрдўғон дипломатларнинг Анқарага ўз ҳудудидан дарс беришга ҳаққи йўқлигини айтди. «Бу элчиларнинг келиб, бизга нима қилишни буюра бошлашга журъат қилишга ҳаққи йўқ!», — деди у ўзининг Адолат ва тараққиёт партияси тарафдорлари митингида.

XS
SM
MD
LG