ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, унинг ёнидан 9 килограммдан ортиқ гашиш гиёҳвандлик моддаси топилган. Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, бу афғон гашишдир.
Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш») бўйича судгача бўлган тергов ишлари доирасида қўлга олинган. Тожикистон фуқароси вақтинчалик тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.