Ссылки доступа

Ангела Меркелнинг Германия Федератив Республикаси канцлери лавозимидаги ваколати расман якунланди


Ангела Меркель

2005 йилнинг ноябридан бери Германия канцлери лавозимида ишлаб келган Ангела Меркел Германия ҳукумати раҳбари лавозимини расман тўхтатди.

26 октябрь, янги, 20-чақириқ Бундестагнинг таъсис йиғилиши куни президент Франк-Валтер Штайнмаер Меркел ва унинг кабинети аъзоларига расмий маъқуллаш мактубларини топширди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Штайнмаер таъкидлаганидек, Меркелнинг канцлер лавозимини мамлакат тарихидаги энг муҳими деб аташ мумкин.

Энди Конституцияга кўра, Меркел ва ҳукуматнинг қолган аъзолари ўз вазифаларини бажарувчи вазифалар сифатида – Германияда янги ҳукумат тузилмагунча бажарадилар.

Германияда парламент сайловлари 26 сентябрь куни бўлиб ўтди. Уларнинг натижаларига кўра Олаф Шолс бошчилигидаги Социал-демократик партия ғалаба қозонди. Меркелнинг партия иттифоқи CDU/CSU иккинчи ўринни эгаллади. Ҳукуматни шакллантириш бўйича музокаралар ҳозирда Германиянинг Социал-демократлар, Яшиллар ва Эркин демократик партиялари томонидан олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG