Ссылки доступа

Тожикистон ўз ҳудудида Хитой ҳарбий базасини ташкил этишга рухсат берди


Во время совместных военных учений КНР и Таджикистана

Тожикистон ҳукумати Хитой Тоғли Бадахшон автоном вилоятида ҳарбийлаштирилган база қуради, бироқ у Тожикистон хавфсизлик кучларига тегишли бўлишини эълон қилди.

Тожикистон парламенти қуйи палатаси 27 октябрь куни Хитойга мамлакат ҳудудида ҳарбий база ташкил этишга рухсат берувчи қарорни қабул қилди.

Расман билдирилишича, Хитой ҳарбий базаси Тоғли Бадахшон мухториятининг Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинидаги Вахон қишлоғида барпо этилади.

Мазкур база Ички ишалр вазирлигининг махсус отряди ихтиёрида бўлади.

Тожикистон ҳукумати ҳарбий база устидан назоратни тўлиғича Хитойга топшириш ва ҳарбий ёрдам эвазига Пекиндан ижра ҳақи олишдан воз кечиш таклифини киритган.

XS
SM
MD
LG